




Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июн куни ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлили бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шу жумладан Илм-фанни молиялаштириш ва инноватсияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори томонидан кун видеоселектор йиғилиши бўйича амалга оширилаётган ислохотлар натижадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Жумладан, “Ijro.gov.uz” электрон тизимида жорий йил январ ойида Жамғарма томонидан бажарилиши лозим бўлган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажарилиши тушунтирилди.
Шунингдек, Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини олдиндан тўғри режалаштириш, И-чоракда киритилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тезкорлик билан сифатли ижросини таъминлаш зарурлиги таъкидланиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари Жамғарма Бош юристконсулти сўзга чиқиб Президет топшириқлари ва ижро интизоми бўйича янги қонунчилик билан таништирди.