





Шу кунларда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори Жонибек Тавакалов АҚШнинг Техас штатида хизмат сафарида бўлиб турибди. Хизмат сафаридан кўзланган мақсад Ўзбекистон ёш олимларини АҚШнинг етакчи университетларида илмий стажировкаларни ташкил этишдан иборат.
Мулоқот натижасида Ўзбекистонлик ёш олимларнинг университетда илмий стажировка ўташларини ташкил этиш юзасидан Инновацион ривожланиш агентлиги, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва АҚШнинг энг йирик ва етакчи бўлган Техас штатининг “Университй оф Техас ат Даллас” (УТД) университети ўртасида меморандум имзоланди ҳамда “Техас А&М университй” (ТАМ) ва “Риcе университй” (РИCЕ) университетлари билан хорижий илмий стажировкаларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, ташриф давомида стажировка ўтовчилар учун мавжуд шароитлар ўрганилди.
Маълумот учун, УТД ва РИCЕ университетлари нанотехнология, физика, материалшунослик ва муҳандислик соҳаларидаги, ТАМ университети эса ирригация ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги тадқиқотлари бўйича дунёда ҚС ҳамда Тимес Ҳигҳер Эдуcатион рейтингларида етакчи ўринларни эгаллаган. Университетлар замонавий инфратузилмага эга бўлиб, мазкур университетларда илм олиш истагида бўлган барча ёш олимлар ва талабалар учун кутубхоналар, лабораториялар, ИТ марказлари ва инновацион ўқув хоналари ташкил этилган.