

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасида ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш борасида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Тренинг давомида Жамғарма бош юрисконсулти сўзга чиқиб янги қабул қилинган бир неча Қонунларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ходимларга тушунтиришлар берди. Хусусан Оʻзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-сентябрдаги “Маʼмурий ислоҳотлар доирасида таʼлим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Оʻзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига оʻзгартириш ва қоʻшимчалар киритиш тоʻгʻрисида” ОʻРҚ-957-сон Қонуни бўйича ходимлар томонидан атрофлича баҳс ва мунозаралар олиб борилди.
Ушбу Қонунга кўра бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларининг маъмурий ислоҳотлар доирасида трансформатсия қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги функсиялари ва вазифаларининг алоҳида вазирликларга ўтказилиши, шунингдек Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг қайта ташкил этилиши уларнинг расмий номланишини ва ваколатларини аниқлаштириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишини талаб этаётганлиги.
Мазкур Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Спорт вазирлигининг, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг номланиши ва ваколатлари, шунингдек Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг номланиши аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилганлиги келтириб ўтилган.
Шунингдек, Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 29-октябрда қабул қилинган “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-576-сонли ҳамда 2020-йил 24-июлда қабул қилинган “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-630-сонли Қонунларига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.