






Бугун, 10-апрел санасида Татаристон Республикасининг Казан шаҳрида ташкил этилган “Казан ЭХПО” доирасида ХИХ Россия венчур форуми ўз ишини бошлади.
Стартапларни намойиш қилиш ва инвестицияларни жалб қилишга қаратилган тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси масъуллари иштирок этишмоқда.
Хизмат сафари давомида делегатсиямиз вакиллари Иннополис шаҳрида форум олди тадбирида иштирок этдилар. Унда инновацион лойиҳалар, илмий ишланмалар ҳамда венчур инвестициялар имкониятлари, замонавий технологиялар ва стартап экотизимини ривожлантириш бўйича муҳокамалар ўтказилди. Шунингдек, Татаристон Республикаси Миллий кутубхонаси фаолияти, хусусан, электрон ресурс базаси, Республика Илмий-техник ахборот маркази фаолияти ўрганилди.
Татаристон Республикаси Фан ва технологиялар жамғармаси раҳбари билан ўтган музокараларда эса халқаро қўшма лойиҳаларни молиялаштириш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ўзаро тажриба алмашилди.
Маълумот ўрнида, Россия венчур форуми 2005-йилдан буён ташкил этиб келинаётган йирик воқелик саналади. Тадбир бир вақтнинг ўзида тадбиркорлар, хусусий ва индивидуал инвесторлар, корпорация ҳамда тараққиёт институтларини бир жойда жамлаши билан ҳам аҳамиятли саналади.