





Ёш олимларимиз Татаристоннинг Иннополис университетида ҳам стажировка отайдилар
Делегатсиямиз вакиллари хизмат сафарининг бугунги кунида мазкур таълим маскани раҳбарияти билан шу мақсадда музокара олиб бордилар ва илмий стажировкаларни ташкил этиш юзасидан Инноватсион ривожланиш агентлиги, Жамғарма ва Иннополис университети ўртасида меморандум имзоланди.
Мазкур илмий стажировкани жорий йилда амалга оширишга келишиб олинди.
Ташриф давомида стажировка ўтовчилар учун мавжуд яшаш шароитлари ҳам ўрганилди.
Маълумот учун, Иннополис университети Россияда ИТ, сунъий интеллект, робототехника, учувчусиз қурилмалар соҳаларида илмий тадқиқотларни амалга оширувчи етакчи университетлардан ҳисобланади.