“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга
оид Давлат дастури (28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон Фармонида) белгиланган тегишли вазифалар ижроси юзасидан
МАЪЛУМОТ
(21.07.2022 й. ҳолатига)
Вазирликка 7 та бандда асосий ва 13 та бандда ҳамижрочи сифатида вазифалар белгиланган.
Бугунги кунда 85,86,95,157, 220.2-бандлар ҳамда 320-банд бажарилди.
Асосий ижрочи сифатида белгиланган бандлар ижроси юзасидан:
85.3-банд. Фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар кўпайтириш ва маҳаллий бозорни таъминлаш даражасини 80 фоизга етказиш борасида 2022 йил март ойи якунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Илғор технологиялар маркази ҳудудида халқаро GMP стандартлари асосида 8 йўналишдаги муҳим биотехнологик маҳсулотларини (вакциналар, дори воситалари, гормонлар, антитаналар, оқсиллар, пептидлар) тажриба-саноат ишлаб чиқариш бўйича кичик фармацевтика корхонаси фаолиятини йўлга қўйиш.
Бунда:
Бажарилди.
Мазкур (85.3-банд) банд ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илғор технологиялар марказида биотехнологик тажриба-саноат ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди (ИД-57612).
Лойиҳа вазирлик ва идоралар билан ўрнатилган тартибда келишилди ҳамда Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 2022 йил 28 мартда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Маълумот учун: Мазкур қарор лойиҳасида Илғор технологиялар маркази тузилмасида биотехнологик препаратларни, жумладан вакциналар, короновирус инфекциясига қарши янги авлод маҳаллий вакциналар, ҳужайра препаратлари, гормонлар, антитаналар, оқсиллар, пептидларни тажриба-ишлаб чиқаришга ихтисослашган “CAT-Biotech” бўлинмасини ташкил этиш масалалари ҳам инобатга олинган.
86-банд. Электротехника саноатида юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга ва экспортини 3 бараварга ошириш юзасидан 2022 йил июн ойи якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқиш.
Бажарилди.
Мазкур (86-банд) банд ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти “Республика электротехника соҳасида тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ҳужжат лойиҳаси ўрнатилган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулосаси олиниб, 04.07.2022 й. 01-08/3755-сонли хат (ИД 59521) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Маълумот учун: Қарор лойиҳада электротехника саноати корхоналарининг илмий ва инновацион фаолиятини жадаллаштириш натижасида корхоналарнинг маҳсулот ассортименти кенгайтирилади, маҳаллийлаштириш ва экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар технологияларини яратиш, ўзлаштириш ва жорий қилишга илмий салоҳият жалб қилинади, қарор лойиҳасида соҳа корхоналарида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказлари фаолиятини ташкил этиш механизмлари белгиланган.
95.3-банд. 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 млрд. куб метр табиий газни тежаш юзасидан 2022 йил май ойи якунига қадар Илмий-тадқиқот ишлари дастури ишлаб чиқиш.
Водород энергетикаси технологиялари соҳасида умумий қиймати 10 млрд сўмлик илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва 4 та янги илмий ишланма асосида водород энергиясини олиш, сақлаш ва ташиш технологиясини яратиш дастурини тасдиқлаш.
Бажарилди.
Мазкур (95.3-банд) банд ижроси юзасидан “Водород энергетикаси технологиялари соҳасида водородни олиш, сақлаш ва ташиш технологияларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари Дастури” лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур Дастур лойиҳа 2022 йил 1 апрелда (01-08/1746-сон хат) билан Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилди ҳамда 2022 йил 25 майда (24/1-340-сон) тасдиқланди.
Маълумот учун: Дастур лойиҳасида водород энергетикаси материаллари ва технологиялари бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш орқали водородни сақлаш учун адсорберлар, металгидрид ташувчилар, водород олиш учун нанокатализатор ва қуёш энергияси асосидаги электролиз технологиясини яратиш, водород энергетикаси соҳасида етакчи хорижий илмий марказ ва университетларга ёш олим ва мутахассисларнинг илмий стажировкаларини ташкил этиш ҳамда яратилган технологияларни иқтисодиёт тармоқларида саноат даражасида тажриба-синов ишларини ташкил этиш кўзда тутилган.
157-банд. Тошкент шаҳрида барпо этилган “INNO” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркини 4 та ҳудудда ташкил этиш бўйича 2022 йил июн ойига қадар Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманган шаҳарларида 2023 – 2026 йилларда босқичма-босқич замонавий инфратузилмага эга технопаркларни ташкил этиш.
Бунда, технопаркларда 8 та стартап акселератор, 4 та бизнес инкубатор, 4 та ишлаб чиқариш майдонлари, 12 та коворкинг марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.
Бажарилди.
Мазкур (157-банд) банд ижроси юзасидан “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарклари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳаси ўрнатилган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди ҳамда Адлия вазирлигидан 2022 йил 4 июндаги 8/2-0450-сон ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулоса олинди.
Қарор лойиҳаси 2022 йил 6 июнда 01-16/3148-сонли хат билан ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
220-банд. Инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманларда мавжуд аналогларидан 50 фоизгача арзонлаштирилган ва сифатли, хом ашё нархига нисбатан 2-3 баравар юқори қўшилган қиймат яратадиган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини ўзлаштириш. Жумладан;
Бажарилмоқда.
220.1-банд. Чуст инновацион ҳудудида бирламчи ва иккиламчи полиолефин маҳаллий хом ашёси ҳамда ёғоч чиқиндилари (ғўзапоя, қамиш ва х.к.) асосида импорт аналогларидан 50 фоизгача арзон ва сифатли ёғоч-полимер композитли стропила, рейка ва ёғоч тўсинлар ва бошқа инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологиясини тижоратлаштириш лойиҳасини амалга ошириш борасида 2022 йил август ойи якунига қадар амалий чора-тадбирлар кўриш.
Мазкур банд ижроси юзасидан Чуст туманида “CHUST DPK KOMPOZIT” МЧЖ ташкил этилди. Вазирлик томонидан полиолефин маҳаллий хом ашёси ҳамда ёғоч чиқиндиларидан композитли стропила, рейка ва ёғоч тўсинлар инновацион лойиҳасини амалга ошириш учун корхонага 1,4 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар ажратилди.
Маълумот учун: Лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш биносини барпо этиш юзасидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда зарурий ускуналарни Туркиядан олиб келиш бўйича шартномалар имзоланди.
220.2-банд. Чуст инновацион ҳудудида ерёнғоқ хомашёсини инновацион усулда қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йил март ойи якунига қадар амалий чора-тадбирлар амалга ошириш.
Бажарилди.
Мазкур (220.2-банд) банд ижроси юзасидан Вазирлик томонидан Наманган вилоят Чуст туманида жойлашган “Olmos Peanuts” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган “Чуст инновацион ҳудудида ер ёнғоқ хомашёсини инновацион усулларда қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” мавзусидаги тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳасига вазирлик томонидан 1,5 млрд. сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, “Olmos Peanuts” МЧЖнинг 4 млрд. сўм ўз маблағлари жалб этилди.
Маълумот учун: Чуст тумани ҳудудидаги ерёнғоқ етиштирувчилардан харид қилиниб (энг олий нави ҳар килограми 9-10 минг сўмдан), йиғиб олинган дастлабки 20 тонна ерёнғоқ хом-ашёсини қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар, жумладан ерёнғоқ ҳом ашёсидан консерваланган ерёнғоқ, паста, оқсил батон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси синовдан ўтказилди. Ҳозирги кунда ички ва ташқи бозорларда килограми 20-25 АҚШ доллари эквивалентида таклиф қилинаётган маҳсулотлар "Olmos Peanuts" МЧЖ томонидан 150 минг сўмдан таклиф қилиниши натижасида мазкур тоифадаги маҳсулотларнинг импортини камайтиришга эришиш кутилмоқда.
220.3-банд. Нишон инновацион ҳудудида янтоқ ва қамишдан фойдаланиб ҳамда гидропоника усулида тайёрланадиган маҳсулот асосида чорвачилик, балиқчилик учун йилига 700 тонна озуқа-ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Лойиҳа натижаларини бошқа ҳудудларда босқичма-босқич кенгайтириш чораларини кўриш бўйича 2022 йил давомида амалий чора-тадбирлар кўриш.
Бажарилмоқда.
Мазкур банд ижроси юзасидан Нишон инновацион туманида “Шахинабону хазина баракаси” МЧЖ томонидан янтоқ ва қамишдан инновацион омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.
Маълумот учун: Лойиҳанинг умумий қиймати 2,1 млрд. сўм бўлиб, шундан 1,4 млрд. сўм Инновацион ривожланиш вазирлигининг жамғарма маблағлари, 700 млн. сўми тадбиркор маблағини ташкил этади. лойиҳа доирасида барча зарур асбоб-ускуналар сотиб олинди. Лойиҳа доирасида 20 нафар янги иш ўрни яратилган.Ушбу лойиҳа натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Хоразм ва Сирдарё вилоятларига босқичма-босқич жорий ишлари амалга оширилмоқда.
291-банд. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ташаббусларига мос тарзда аеробиологик мониторинг тизимини йўлга қўйиш борасида 2022 йил ноябр ойига қадар Амалий чора-тадбирлар кўриш.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан аллергия чақирадиган ўсимликларнинг чангланиши, аҳолининг аллергик касалликларнинг клиник зўрайиши (ринит, бронхиал астма) ўртасидаги боғлиқликни гулчанг мониторинги ўтказиш тизимини йўлга қўйиш, бунда:
Тошкент шаҳрининг 2 ҳудудида ўрнатилган Ланзоний (гулчанги қопқони) асосида ўсимликларнинг аллерген салоҳиятини аеробиологик ва мултиплексли аллергочип усулида доимий мониторинг қилиш;
республиканинг 8 та ҳудудида гулчанги қопқонларини ўрнатиш асосида мунтазам равишда аеробиологик мониторингни йўлга қўйиш;
шаҳарларда дарахтларни экишда аллергенсиз кўчат турларини таклифини ишлаб чиқиш.
Бажарилмоқда.
Мазкур (291-банд) банд ижроси юзасидан вазирлик ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан Тошкент шаҳри бўйича 1 метр куб ҳавода учраган дарахт ва ўсимликлар гул чанг миқдори бўйича кунлик, ҳафталик, ойлика йиллик маълумотлар умумлаштирилди ҳамда аҳолини хабардор қилиш мақсадида ОАВ га хафталик маълумотлар бериб бориш бўйича мониторинг тизими йўлга қўйилди. Ушбу соҳа бўйича маълумотлар календари Республиканинг барча ҳудудларида ҳам ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Маълумот учун: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ташаббусларига мос тарзда аеробиологик мониторинг тизимини йўлга қўйиш мақсадида, “Ахолининг худудларда ўсимлик гулчанги аллергенлари тарқалиши бўйича огохлантириш электрон дастурини яратиш” бўйича мақсадли лойиха тайёрланмоқда.
320-банд. Коронавирус инфекциясига қарши янги авлод маҳаллий вакциналарни яратиш борасида 2022 йил март ойи якунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқиш.
Биотехнологик йўл билан коронавирус инфекциясига қарши янги авлод маҳаллий вакциналарни яратиш технологияларини ишлаб чиқиш ва клиник олди синовларини ўтказиш ва оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
Бажарилди.
Мазкур (320-банд) банд ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илғор технологиялар марказида биотехнологик тажриба-саноат ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди (ИД-57612).
Лойиҳа вазирлик ва идоралар билан ўрнатилган тартибда келишилди ҳамда Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 2022 йил 28 мартда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Маълумот учун: Мазкур қарор лойиҳасида Илғор технологиялар маркази тузилмасида биотехнологик препаратларни, жумладан вакциналар, короновирус инфекциясига қарши янги авлод маҳаллий вакциналар, ҳужайра препаратлари, гормонлар, антитаналар, оқсиллар, пептидларни тажриба-ишлаб чиқаришга ихтисослашган “CAT-Biotech” бўлинмасини ташкил этиш масалалари ҳам инобатга олинган.