
Shimadzu AG-X Plus (20 kN) маркали қурилмаси материалларнинг физик-механик хоссаларини тадқиқ қилишга мўлжалланган универсал ускуна бўлиб полимер ва полимер нанокомпозит материалларнинг чўзилишга, сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги, Юнг модули ва турли физик механик хоссаларини аниқлашда фойдаланилмоқда. Ускуна оддий ва ишончлилиги билан ажралиб туради ва унинг мукаммал ишлаш кўрсаткичлари аниқ механик синовларни ўтказишга имкон беради.